АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган «Милтон» тўфони биринчи тоифагача заифлашди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди, 3 миллиондан ортиқ уй ва корхона электр таъминотисиз қолди.
Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.
АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Милтон» тўфони хавфи туфайли 5,5 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга чақирди. Эвакуация штат тарихидаги энг йирикларидан бири бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг